Маълум қилинишича, Захаров узоқ давом этган касалликдан кейин ҳаётдан кўз юмган. У билан видолашиш маросими 1 октябрда “Ленком”да бўлиб ўтади.
Захаров фаолияти давомида 50 га яқин спектакл саҳналаштирган, бир нечта машҳур бадиий фильмлар – “12 стул” (12 стульев), “Оддий мўъжиза” (Обыкновенное чудо), “Бу ўша Мюнхгаузен”га (Тот самый Мюнхгаузен) режиссёрлик қилган. Захаров ўнлаб орден ва мукофотлар билан тақдирланган.











