Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. 2019 йилнинг май ойидан буён Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажариб келаётган Рустам Убодуллаевич Пардаев ушбу лавозимга доимий асосда тайинланди.

Маълумот ўрнида, Рустам Пардаев 1979 йилнинг 7 апрелида Қизириқ туманида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Турли йилларда “Микрокредитбанк” очиқ акциядорлик тижорат банки Жарқўрғон тумани, Сурхондарё вилояти филиаллари раҳбари, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.