Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Содиқов тўпланганларни Тоҳир Қодиров бошқарма раиси сифатида тасдиқланганлиги ҳақидаги буйруқ билан таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят Халқ қабулхонаси раҳбари Шуҳрат Узоқов йиғилишда сўзга чиқиб, Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармасининг янги раҳбари ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда иш олиб бориб, аҳолининг ҳуқуқий ҳимояси йўлида адвокатлар корпусини жипслаштиришига ишонч билдирди.