Испаниялик спортчи Диего Себастьян Шварцман устидан ғалаба қозонган. Учрашув якунлангач Надал трибуна томон ўгирилиб, тўпни ўзидан анча узоқдаги шарҳловчи хонасига аниқ йўллаган.

Хонадан шарҳловчилик қилган собиқ теннисчи Жон Макинрой иккинчи рақамли теннисчининг аниқлигини юқори баҳолаб, унга бошмалдоғини юқорига кўтарган ҳолда кўрсатган. Теннисчи ҳам унга шундай жавоб қилган.

Надалнинг аниқлигини томошабинлар ҳам юқори баҳолашган.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Надал мусобақа финалида россиялик теннисчи Даниил Медведев билан баҳслашади.