
Маълумотларга кўра, ушбу маблағларга томография, фако эмулсификатор ва лазер аппаратлари сотиб олиш режалаштирилган. Бугун, 1 август куни ҳиндистонлик ҳамкорлар томонидан томография ускунаси келиб ўрнатилди ва беморларга биринчи асосланган томографик ташхис қуйилди.


Давлат тиббиёт муассасалари ичида мазкур томография аппарати фақат Тошкент шаҳрида ва Қашқадарё вилоятида мавжуд бўлиб, бу ўз ўрнида беморларни тўлиқ текширувдан ўтказади ва асосли ташхислайди. Тақдим этилган маълумотларга кўра, ушбу тиббий ускуна кўз касалликлари бўйича ногиронлик гуруҳларига чиқишда асосли ташхис қўяди, у кўз тубини тўлиқ кўрсатиб беради.
Сарвар Анвар ўғли,
KUN.UZ мухбири










