Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, Нукус ДПИнинг Элликқалъа педагогика факультети Элликқалъа тумани Халқлар дўстлиги кўчаси 2-уйда жойлашган Қорақалпоқ давлат университетининг Бўстон академик лицейида ўз фаолиятини бошлайди.
Буйруқ асосида ҚҚДУнинг Бўстон академик лицейи бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди ва мол-мулклари билан биргаликда Нукус ДПИнинг Элликқалъа педагогика факультетига ўтказилади.
Шунингдек, Нукус ДПИ янгидан ташкил этилаётган факультетда ўрнатилган тартибда таълим жараёнини ташкил этиш, Элликқалъа тумани ва унга яқин ҳудудларда яшовчи талабалардан иборат гуруҳлар ташкил этиш ва мазкур гуруҳларни Элликқалъа педагогика факультетига бириктириш, факультетни малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича ишларни олиб боради.











