Нидерланд мутахассисининг ишдан кетишига жамоанинг Африка миллатлари кубогидаги муваффақиятсиз иштироки сабаб бўлди. Камерунликлар нимчорак финалда Нигерияга ютқазиб (2:3) мусобақани тарк этишган эди.
Ушбу омадсизликдан сўнг Зеедорф Камерун спорт вазири Нарцис Муэль Комби томонидан танқидга учради, ҳукумат вакили мамлакат футбол ассоциациясидан мураббийни истеъфога чиқаришни сўради.
Кларенс бу лавозимда 2018 йил августидан буён ишлаб келаётган эди.









