Африканинг энг бой кишиси Алико Данготе яримфиналда урилган ҳар бир гол учун 50 минг доллар, яна бир тадбиркор Феми Отедола 25 минг доллар ваъда қилмоқда.
Данготенинг бойлиги 10 миллиард долларга, Отедоланики 1,8 миллиард долларга баҳоланади.
Нигерия миллий жамоаси Африка миллатлари Кубоги чоракфиналида Жанубий Африкани 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Энди яримфиналда Жазоир миллий жамоаси билан беллашади.
«Яшил бургутлар» Африка миллатлари Кубогида 1980, 1994 ва 2013 йилларда ғалаба қозонишган.











