Қамоқхонанинг янги қанотини хусусий компания қурмоқда. Компания 45 йил давомида ушбу бўлимнинг оператори сифатида фаолият кўрсатади, сўнгра янги қанот давлат ихтиёрига ўтади.

Қамоқхонанинг янги қанотидаги камералар бошқа қамоқхоналардаги камераларга нисбатан каттароқ бўлади. Камералар тўрт тоифага бўлинган: улар бир, икки, уч ёки тўрт кишига мўлжалланган. Бу камералардаги жойлар қамоқ муддати давомида етарлича пул тўлай оладиган маҳбусларга мўлжалланган.

Қамоқхонанинг “тижорат” қанотини қуриш қарори маблағи етарли бўлган маҳбусларнинг қулай шароитларда жазо ўташлари ва давлатга қўшимча даромад келтириш мақсадида 2016 йилда қабул қилинган.