Хабар қилинишича, депутатлар томонидан қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Жумладан, Сарвар Отамуродов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари ҳамда Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Ҳотамжон Кетмонов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари ҳамда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси лавозимидан озод этилди.
Фото: ЎзХДП
Алишер Қодиров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари этиб сайланди.
Фото: Халқаро пресс-клуб
Эслатиб ўтамиз, 22 май куни Сарвар Отамуродов Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раислигидан ҳамда 1 июнь куни Ҳотамжон Кетмонов Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раислигидан кетганди.










