Президент маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Руслан Рябошапканинг сўзларига кўра, Чернигов, Хмельницкий, Херсон, Тернополь, Сум, Полтава, Одесса, Николаев, Львов, Кировоград, Киев, Ивано-Франковск, Запорож, Закарпат ва Волин областлари раҳбарлари истеъфога чиқарилган.

Аввалроқ Зеленскийнинг матбуот котиби Юлия Мендель президент барча губернаторларни алмаштириш зарур деб ҳисоблаётганини маълум қилганди.

5 июнь куни Украина ҳукумати 13та област раҳбарини истеъфога чиқаришни режалаштираётгани хабар қилинганди.