• устав капиталидаги давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларининг соф фойдасидан 30% миқдоридаги дивидендлар суммасини;
• давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан 30% миқдоридаги ажратмаларни.
Устав капиталидаги давлат улуши 50%дан кам бўлган хўжалик жамиятлари бўйича соф фойдадан дивидендлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳисобланиши керак (Солиқ кодексининг 156-моддаси).
Ҳар қандай давлат ажратмаси (солиқ) бўйича бўлганидек, лойиҳада соф фойдадан ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш, ҳисоб-китобни тақдим этиш даврийлиги, тўлаш муддатлари, ажратмаларни бюджетларга йўналтириш тартиби келтирилган:
• лойиҳада давлат корхоналарининг соф фойдасидан ажратмалар бўйича ҳисоб-китобларнинг шакллари белгиланган;
• ажратмаларнинг ҳисоб-китобларини тақдим этиш муддатлари – давлат бюджетига дивидендларни ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан;
• ажратмаларни тўлаш муддатлари – давлат бюджетига дивидендларни ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 60 кун мобайнида;
• корхонадаги давлат улуши маҳаллий бошқарув органларига (ҳокимликларга) тегишли бўлса, соф фойдадан ажратмалар маҳаллий бюджетларга йўналтирилади.
Соф фойдадан ажратмаларни тўлаш муддатлари улар бўйича ҳисоб-китобларни топшириш муддатларидан – яъни давлат бюджетига дивидендларни ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечикмаслиги керак.
Тўлов кечиктирилган тақдирда ҳар бир кечиктирилган кун учун Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб пеня ҳисобланади. Соф фойдадан ажратмалар солиқнинг ўзи эканлигини инобатга олган ҳолда Солиқ кодексида барча солиқлар ва тўловлар учун белгиланган пеня миқдори қабул қилиниши керак – Солиқ кодексининг 120-моддаси.
Лойиҳада соф фойдадан ажратмаларнинг ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назорат ҳам акс эттирилган:
• соф фойдадан ажратмалар бўйича юзага келадиган қарздорлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий равишда ундирилади. Солиқлар ва тўловлар бўйича қарздорликни мажбурий равишда ундириш тартиби Солиқ кодексида белгиланганлиги муносабати билан соф фойдадан ажратмаларни қонун даражасида солиқлар ёки тўловларга тенглаштириш зарур;
• соф фойдадан ажратмаларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланишини давлат солиқ хизмати органлари белгиланган тартибда камерал назорат тизими орқали текширадилар. Бунда ҳам, барча тўловчилар учун бўлганидек, солиқ назоратининг барча турлари – ш.ж. ҳужжатли текширувлар белгиланиши лозим.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.











