Жазбенинг сўзларига кўра, жангарилар Сурия иқтисодиётига путур етказиш учун мамлакат саноат объектларига атайлаб зарбалар беришган.
«[Террорчилар] объектларни талон-торож қилиш билан шуғулланиб, инфратузилмани, ишлаб чиқариш тармоқларини қасддан вайрон қилганлар ва Туркияга катта миқдорда ускуналарни олиб чиқиб кетишган», - дея таъкидлаб ўтди Жазбе.
Вазирнинг ҳисоб-китобларига кўра, зарар 1,026 трлн Сурия лирасини (2,5 миллиард доллар) ташкил этди.
Шунингдек, Жазбенинг қайд этишича, расмийлар назорат остига олинган кўплаб объектларни қайтариб олишди ҳамда уларни қайта тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИШИД Сурияни қанча вақт ичида қайта эгаллаб олиши мумкинлиги ҳисоблаб чиқилганди.












