Қайд этилишича, 2018 йил 9 октябрда Ўзбекистон Республикаси номидан Франция Республикасига давлат ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Европа инвестиция банки (ЕИБ) билан Жаҳон банки кредит маблағлари иштирокида ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги кўмагида «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» (2-қўшимча молиялаштириш) лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган энергия самарадорлигини ошириш бўйича кичик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш мақсадида 100,0 млн. евро ва техник кўмак кўрсатиш бўйича 2,0 млн. евро миқдоридаги грант маблағлари ажратилиши юзасидан молиявий битим имзолаган;
ЕИБ маблағлари жалб қилиш даври 48 ой (2019-2022 йиллар) белгиланган;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» (2-қўшимча молиялаштириш) лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 785 сонли Қарорида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг (Жаҳон банки) 200 млн. АҚШ доллар миқдоридаги маблағларини саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш ва энерготежамкор ускуналар ва технологияларни жорий этишни жадаллаштириш суб-лойиҳаларини молиялаштириш кўзда тутилган.
Белгилаб қўйилишича:
ЕИБнинг 100,0 млн. евро миқдоридаги кредит маблағлари “Ўзсаноатқурилишбанк”АТБ, «Қишлоққурилишбанк» АТБ, «Хамкорбанк» АТБ, «Asia Alliance Bank» АТБ ва «Микрокредитбанк» АТБга саноат корхоналарининг энергия самарадор ускуналар харид қилиш ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун револьвер кредит линияси (“Б” компоненти — «Иштирок этувчи тижорат банклари учун кредит линияси») шаклида қайта молиялаштирилади;
агар ЕИБ билан бошқача тарзда келишилмаган бўлса, саноат корхоналарига ЕИБ кредит маблағлари ҳисобидан тақдим этиладиган кредитнинг максимал суммаси битта субзаём олувчи ташкилот учун 10 млн. АҚШ долларидан, битта соҳадаги саноат корхоналари учун тақдим этиладиган кредитларнинг максимал суммаси 30 млн. АҚШ долларидан ошмаслиги керак;
ЕИБнинг 2,0 млн. евро миқдоридаги грант қисми техник кўмаклашиш («А» компоненти — «Энергия самарадорлиги соҳасидаги салоҳиятни ошириб бориш ва лойиҳани бошқариш»), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 25 июлдаги 211-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Лойиҳани мувофиқлаштириш гуруҳи фаолиятини келгусида молиялаштириш орқали Лойиҳанинг амалга оширилишини умумий мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга йўналтирилади;
аввалги линиялар бўйича ва ушбу Лойиҳа маблағларидан кредит олган субзаём олувчи ташкилотлар томонидан қайтариладиган маблағлар иштирок этувчи тижорат банклари томонидан револьвер асосида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимлар бўйича ресурсларни қайтариш ҳисобга олинган ҳолда маблағлар қолдиғи доирасида саноат корхоналарининг энергия самарадор ускуналарни харид қилиш ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини келгусида молиялаштиришга йўналтирилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда грант маблағларидан фойдаланиш юзасидан таклифларни ЕИБга ўрнатилган тартибда юборади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва иштирок этувчи тижорат банклари билан ЕИБнинг кредит маблағларини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларни имзолаш ваколати берилиши мумкин.
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, «Қишлоққурилишбанк» АТБ, «Ҳамкорбанк» АТБ, «Asia Alliance Bank» АТБ ва «Микрокредитбанк» АТБга ЕИБ билан кредит маблағлари тўғрисидаги ҳужжатларни имзолаш ва уларнинг ижроси юзасидан мажбуриятларни ўз зиммаларига олиш тавсия этилади.











