Конгрессда Халқаро теннис федерацияси президенти Дэвид Хаггерти фахрий меҳмон сифатида иштирок этди. У ушбу маросимда Ўзбекистон Теннис федерациясига «Жаҳон тенниси ривожланишидаги улкан юксалиш учун» махсус мукофотини топширди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Теннис федерацияси президенти Рустам Иноятовга «Ўзбекистон теннисининг ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси ва теннисга кўп йиллик садоқати учун» алоҳида махсус мукофоти топширилди.

Фото: Ўзбекистон Теннис федерацияси матбуот хизмати