Ўтган йили Бирлашган кураш ташкилоти (UWW) Аҳмедовни 120 килограммгача бўлган вазнда эркин кураш бўйича 2008 йилги олимпия чемпиони деб эълон қилди. Бу Артур Таймазов допинг-намунасидаги қайта текширувда тақиқланган препаратлар топилгани туфайли четлатилганидан сўнг юз берди.
«2 декабрь куни Крилатскийдаги «Динамо» спорт саройида 2008 йил Пекинда бўлиб ўтган Ўйинларнинг олтин медалини эркин кураш бўйича 120 килограммгача вазндаги россиялик спортчи Бахтиёр Аҳмедовга тантанали топшириш маросими ўтказилади. У 2008 йилги Ўйинлар олимпия медалларининг қайта тақсимланиши асосида спортчимизга берилди», - дейилади Россия Олимпия қўмитаси хабарида.
Тадбирда Россия Олимпия қўмитаси президенти Станислав Поздняков, Халқаро олимпия қўмитаси аъзоси Шамил Тарпишчев ва бошқа расмий шахсларнинг иштирок этиши режалаштирилмоқда.











