Хусусан, доғистонлик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов 76 нафар нуфузли сиёсатчи, диний арбоб, маданият ва санъат вакиллари бўлган алоҳида уч гуруҳнинг бирига киритилди. Нурмагомедов билан бирга «Ливерпуль»нинг мисрлик форварди Муҳаммад Салоҳ ҳамда британиялик енгил атлетикачи Мо Фара қайд этилган.
Бундан ташқари, спорт йўналишида Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзил, Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Зайниддин Зидан, шунингдек, «Манчестер Юнайтед» Поль Погба ҳам бор.











