Маълум қилинишича, вилоят раҳбари 2018 йилги пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини ўта суст ташкил этгани ва масъулиятсизликка йўл қўйгани учун огоҳлантирилган.
Шунингдек, йиғилиш вақтида Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, подполковник Абдумалик Абдуқодирович Алламуродов ишдан олинган. У шу йилнинг январидан буён вилоят ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Фото: ИИБ матбуот хизмати
Ғуломжон Ибрагимов вилоят раҳбари лавозимида 2017 йилнинг октябрида пахта ҳосилини қўшиб ёзгани учун ишдан олинган Шукрулло Бобоев ўрнида иш бошлаганди. У 2018 йилнинг январида Тошкент вилояти ҳокими лавозимига расман тайинланган.
Бундан аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг 12 октябрь кунги ташрифидан кейин Тошкент вилоятининг 5 та тумани ҳокимлари маошдан маҳрум қилингани ҳақида хабар берилганди.












