Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон ҳукумати Бюджет ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқади ва 2019 йил 1 сентябрга қадар муддатда киритилишини таъминлайди. Ушбу концепция халқаро молиявий институтлар билан биргаликда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорининг унинг натижалари, бажарилаётган меҳнат функцияларининг мураккаблиги ва масъулияти билан янада узвий боғлиқлигини таъминлашни назарда тутади.

Бундан ташқари, фармон билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

- меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг қуйи разрядлари тариф коэффициентларини ўртача 10 фоизга, шу жумладан, 1-разряд бўйича 15 фоизга, 2-разряд бўйича 10 фоизга ва 3-разряд бўйича 5 фоизга ошириш орқали меҳнатига кам ҳақ тўланадиган ходимларнинг иш ҳақи миқдорининг жадал равишда оширилишини кўзда тутган ҳолда 2019 йил 1 январдан Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини қайта кўриб чиқиш;

- Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан сақланадиган ташкилотларда банд бўлган универсал касблар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга доир разрядларни танқидий кўриб чиқиш ва 2019 йил 1 январидан уларнинг янгиланганларини жорий этиш вазифалари ҳам юклатилди.