Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

8 октябрь куни Тошкентда ушбу масалалар бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев ХМТ масъул ходимлари – Кари Тапиола, Антон Хаузен, Оксана Липкану билан учрашди.

Учрашувда муносиб меҳнат бўйича Ўзбекистон Республикаси дастурини амалга ошириш жараёнларига, Ўзбекистоннинг ХМТ билан конструктив, шу жумладан, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш сoҳаси бўйича ҳамкорлигига эътибор қаратилди. Ўзбекистон раҳбарияти ва ҳукумати томонидан муносиб меҳнат концепцияси доирасида болалар ва аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича самарали чора-тадбирлар кўрилаётгани таъкидланди.

Жорий йилнинг декабрь ойида ХМТ бош директори Гай Райдер иштирокида бўлиб ўтиши кутилаётган “Барқарор ривожланиш мақсадлари йўлида муносиб бандликни таъминлаш: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” Халқаро конференция масалалари алоҳида кўриб чиқилди.

Гай Райдер
Фото: Getty Images

Учрашув иштирокчилари аҳоли бандлиги, муносиб меҳнати ва ижтимоий ҳимояси масалалари бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг жадал суръатда олиб борилаётганини қайд этишди. Хусусан, инсон капиталини ривожлантиришга асосланган инновацион ривожланиш стратегияси, 2018 йилги пахта ҳосилини териб олиш мавсуми давомида мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларининг ХМТ халқаро экспертлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари иштирокида мониторинги қабул қилинганига алоҳида урғу берилди.