Мусобақада Россия Федерацияси, Белоруссия, Қозоғистон, Арманистон, Ўзбекистон, Хитой, Зимбабве ва Суданнинг қўшин разведкачилари жамоалари ўзаро беллашишди. Филиппин ва Ҳиндистон вакиллари эса кузатувчи сифатида иштирок этишди.

Уларнинг айтишича, ҳакамлар томонидан энг чидамли жамоа сифатида бизнинг ҳарбийлар эътироф этилган.

Аввалроқ, 2017 йилнинг 10-17 октябрь кунлари Буюк Британиянинг Брэкон шаҳрида бўлиб ўтган “Кембрия патрули” халқаро мусобақасида Италия жамоаси билан бирга фахрли иккинчи ўринни қўлга киритишган. 

Ўзбекистон ҳарбийлари ушбу мусобақада умумий ҳисобда 3-ўринни эгаллашди. Жамоа мусобақанинг 3-босқичида мутлоқ натижани қайд этган.