Ҳудудларда берилиши мумкин бўлган бўш ер участкалари www.e-auksion.uz сайтида паст нархларда аукцион савдоларига қўйилмоқда. Энди ер участкалари ҳокимиятлардан эмас, фақат аукциондан олинадими, деган савол барчани қизиқтираётганлиги табиий.
Эндиликда, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга олиш учун ҳокимиятларга эмас, фақатгина очиқ, шаффоф ва қулай бўлган www.e-auksion.uz электрон-онлайн тизимга мурожаат қилинади. Ер участкаларини ортиқча сарсонгарчиликсиз олиш, бу ўз навбатида, аҳоли учун қулайликлар ва шаффофликка олиб келади.
Ҳозирча, аукцион саводларига Жиззах вилояти Пахтакор тумани Мингчинор қишлоқ фуқаролар йиғинида 5 та арзон нархларда, Бухоро, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ер участкалари арзон нархларда аукцион савдоларига қўйилган.


















