Қарорга мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида Ягона электрон ахборот маркази ташкил этилди.

Қарор билан Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб қувватлаш жамғармаси томонидан ажратилган кредитлар, минерал ўғитлар ҳамда ёнилғи-мойлаш материаллари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базасини юритиш Марказ фаолиятининг асосий вазифалари сифатида бири этиб белгиланди.

Шунингдек,2019 йил 1 январдан қишлоқ хўжалиги корхоналарида иш юритиш Марказ тизими орқали электрон шаклда амалга оширилиши белгиланди.

Бундан ташқари, қарор билан қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Дастурда белгиланишича интерактив давлат хизматлари кўрсатиш имкониятларини яратиш мақсадида agroonline.uz, oziq-ovqat.uz каби веб-сайтлар фаолияти йўлга қўйилади.