Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Жамоатчилик кенгашининг фаолияти туризмни ривожлантириш ва шу йўналишдаги ишбилармонлик субъектлари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишга қаратилади.
Жамоатчилик кенгашининг раиси этиб Ўзбекистон Халқаро аэронавтика федерацияси бошқарув раиси Тоҳир Солиев тайинланди.

Шунингдек Кенгаш таркибидан Ўзбекистон ошпазлар ассоциацияси, Ўзбекистон Географик жамияти, Экстремал ва тоғ туризми федерацияси, Хусусий туристик ташкилотлар ассоциацияси, Ресторан ва отеллар ассоциацияси раислари ва бошқалар ўрин олган.










