
Бу икки олий ўқув даргоҳлари Россия Федерациясида журналист кадрларни тайёрлаш бўйича энг йирик ташкилотлар ҳисобланади. Санкт-Петербург университетида Ўзбекистон вакилларини университетнинг халқаро фаолият бўйича проректор С.В.Андрюшин ва мазкур институт директори, профессор А.С.Пую қабул қилиб, институт фаолияти ҳақида гапириб берди.
«Бу ерда талабаларниннг амалиёти яхши ташкил қилинган ва амалиёт бўйича ҳисоботларни ҳамда битирув малакавий ишлар ҳимоясини асосан амалиётда ишлайдиган журналистлар қабул қиларкан, факультет профессор-ўқитувчилари бу жараёнга аралашмайди. Жами талабалар сони бир ярим минг нафардан кўп кишини ташкил этади», деб фикрини билдиради университетга янги тайинланган ректор Шерзод Қудратхўжаев.

Факультет декани профессор Е.Л.Вартанова меҳмонларни факультет мултимедиавий воситалар маркази ҳамда кутубхонаси билан таништирди. Бу ерда теле ва радиомарказлар мавжуд бўлиб, талабалар видео ва аудио материалларни тайёрлашнинг барча босқичларини ўзлари бажаришади. Уларнинг ижоди маҳсули Ёутубе канали ва факультет веб-сайтига жойлаштирилади. МДУ журналистика факультети ўқитувчилари катта миқдорда ўқув ва илмий адабиётларни тайёрлашга қодир ва ўқув жараёнини ушбу ўқув қўлланмалар билан тўлиқ ўзлари таъминлайди.

Маълум қилинишича, яқин кунларда бошқа давлатлар, жумладан Корея Республикаси, Туркия ва Германия тажрибасини ўрганиш ва улар билан ҳам меморандумлар тузиш кўзда тутилмоқда.
Маълумотларга кўра, яқин вақт ичида Жанубий Корея, Туркия ва Германия давлатлари билан ҳам худди шундай шартномалар имзолаш кўзда тутилмоқда.










