Қаршининг «Насаф» клуби яримҳимоячиси Азизжон Ғаниев фаолиятини Жиззахда давом эттириши мумкин.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби «аждарлар» футболчисига қизиқиш билдирган. Ўз навбатида қаршиликлар Ғаниевни 10 миллиард сўм (ёки 1 250 000 доллар) эвазига қўйиб юборишларини маълум қилган. 

«Сўғдиёна» эса хавбек учун шу қийматни тўлашга тайёр. Трансфер тез орада амалга ошиши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, «Насаф» ўз футболчисини арзон қўйиб юбормоқчи. Transfermarkt портали Ғаниевнинг нархини 1 440 000 доллар деб баҳолаган.