«Ҳа, бир ҳафта давомида менинг ишларим кўпайиб кетди, бу ҳам ФҚБ тергови, ҳамда божхона билан муаммолар, бироқ мен ҳаммасини яхши ҳал қилдим. Мени рус жосуси эканим ҳақида айблашмади», - деди Емельяненко матбуот анжуманида.

Шунингдек унинг таъкидлашича, Мир билан жанг аввалдан режа қилингандан бироз бошқачароқ кечди.

«Сабаби енгилроқ зарбани барибир ўтказиб юбордим. Бироқ ҳаммаси яхши якун топди. Фрэнк кучли ва ўйлаб ҳаракат қиладиган жангчи, у чўққида эди, ҳамда ҳозир ҳам яхши даражада.

Чемпион бўлиш имкониятига келсак, менинг ортимда кўплаб инсонлар турибди. Кўплар менга ишқибозлик қилади, қайғуради. Мен ишқибозлар армияси орқамда турганини тушунаман ва уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан», - дея қўшимча қилиб ўтди спортчи.

Емельяненко ярим финалда америкалик Чейл Соннен билан учрашади. Жанг сентябрь ойида бўлиб ўтади.