Шарпнинг айтишича, у маҳаллий аҳоли орасидан 10 нафарча одам билан суҳбатлашган, бироқ улардан бирортаси кимёвий ҳужум ҳақида эшитишмагани ва ҳеч нарса кўришмаганини айтишган. “Уларнинг барчаси ўз ишлари билан машғул эдилар ва ҳеч қандай ноодатий нарса кўришмаганини айтишди”, деб айтган мухбир YouTube’да жойлаштирилган лавҳада.
Мухбирнинг айтишича, маҳаллий аҳоли фикрича, тахмин қилинаётган кимёвий ҳужум жангариларнинг ҳийласи бўлиши мумкин. Жангариларнинг мақсади шаҳардан чиқиб кетишлари учун ғарб давлатларининг Сурия армиясига зарба беришига эришиш бўлган. Шарп Суриядан тўлиқ репортажни кейинроқ эълон қилишга ваъда берган.
Думада кимёвий ҳужум содир этилганини Суриядаги бир қатор ноҳукумат ташкилотлари, жумладан “Оқ каскалар” маълум қилган. Уларнинг маълумотларига кўра, 7 апрелдаги ҳужум вақтида ўнлаб одамлар ҳалок бўлган.










