Аниқлик киритилишича, барча ракеталар ҳаводалигидаёқ уриб туширилган.
Ҳозирча бу АҚШ, Буюк Британия ва Франциядан иборат иттифоқчи кучларнинг, ёки террорчилик ташкилотининг ҳужуми экани аниқ эмас. Ҳужум Исроил томонидан уюштирилган бўлиши ҳам мумкин.
14 апрелга ўтар кечаси АҚШ, Буюк Британия ва Франция Суриянинг Дума шаҳрида амалга оширилгани тахмин этилган кимёвий ҳужумга жавобан Сурия бўйлаб ракета зарбаларини берди. Сурия ҳукумати кимёвий ҳужум фактини инкор этмоқда ва Ғарб мамлакатлари зарбаларини тажовуз деб атамоқда.












