Азамат Абдураимов 2004 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан иборат бўладиган янги ўсмирлар терма жамоасини бошқаради. Бу ҳақда Азамат Абдураимовнинг Facebook'даги саҳифасида маълум қилинди.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 2019 йил U-16 Осиё чемпионати саралашида иштирок этади. Агар саралашдан муваффақиятли ўтилса, 2020 йил Осиё чемпионати финал босқичида қатнашади. Ушбу қитъа чемпионатида ярим финалга қадар етиб борилса, ўсмирларимиз 2021 йил бўлиб ўтадиган U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этишади.