Авария сешанба куни, мамлакатнинг асосий туристик маркази Сиемреап ва пойтахт Пномпенни боғловчи трассада қоронғу вақтда юз берди. Автобус бурилмоқчи бўлган микроавтобусга келиб тўқнашган.
Сайёҳлик автобуси ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Бундан ташқари, тўрт нафар немис, Таиланднинг уч фуқароси, уч нафар англиялик, икки француз, икки исроиллик, тўрт камбожалик ва бир хитойлик турли даражада жароҳат олди.











