Тўхтатев слалом баҳсларида стартга чиқди. Аммо илк тўсиқлар оралиқдаёқ хатога йўл қўйган спортчи дисквалификация қилинди ва маррага етиб бора олмади.
Маълумот учун, 18 февраль куни Комил гигант слалом баҳсларида иштирок этган ва умумий ҳисобда 2:35.99 натижа кўрсатиб, 110 нафар спортчи ичида 52-ўринни эгаллаганди.











