Унда кўринишича, старт майдончасидан ракета парвоз этиб кўтарилганидан Маск хурсандчилигидан сўкиниб юборади, шундан сўнг бошқарув марказидан бошқа ҳамкасблари билан бирга югуриб чиқиб, парвозни ҳайрат билан кузата бошлайди.
«Бу матоҳ уча бошлади... Унга қаранглар! Ахир бу реал эмас!», — дейди Маск парвознинг илк сонияларида.


Falcon Heavy ракетаси 6 февраль куни парвоз этиб, космосга Илон Маскнинг Tesla спорткарини олиб чиқади. Олти соатдан сўнг у учиш траекторияси бўйлаб Бош астероидлар белбоғи ва Марс орбитаси йўналиши бўйлаб парвоз қила бошлайди.











