Сайлов бюллетенида номзодлар алифбо тартибида жойлашишади. Шундай қилиб, 18 март кунги сайловларда бюллетень қуйидаги кўринишда бўлади:
- Бабурин Сергей Николаевич («Россия умумхалқ иттифоқи»),
- Грудинин Павел Николаевич (РФКП),
- Жириновский Владимир Вольфович (РЛДП),
- Путин Владимир Владимирович (мустақил номзод),
- Собчак Ксения Анатольевна («Фуқаролик ташаббуси»),
- Сурайкин Максим Александрович («Россия коммунистлари»),
- Титов Борис Юрьевич (Равнақ партияси),
- Явлинский Григорий Алексеевич («Яблоко»).
Ўз номзодини мустақил илгари сурувчилар ва парламент аъзоси бўлмаган партиялардан номзодлар учун сайловчилар имзосини тўплаш мажбурий шартлардан бири эди. Ўз номзодини мустақил илгари сурувчи номзод (бу — Путин) 31 январгача камида 300 минг, лекин 315 мингдан ортиқ бўлмаган имзо, партиялардан номзодлар эса камида 100 минг, лекин 105 мингдан ортиқ бўлмаган имзони МСКга топширишлари шарт эди.

Парламент партияларидан номзоди илгари сурилганлар имзо тўплашдан озод этилганди, шу сабабли РЛДПдан Владимир Жириновский ва РФКПдан Павел Грудинин қайддан ўтиш жараёнини биринчи бўлиб тугаллаб олишганди.
Ўз номзодини илгари суришни истаган 16 номзоддан фақат 6 нафари МСКга тўпланган имзоларни тақдим этишди ва уларнинг барчаси тўсиқсиз қайд олинишди. Улар топширган имзоларнинг бирортасида рухсат этилган 5 фоизлик бракдан ортиқ бузилиш топилмади.











