28 январь куни терма жамоа аъзолари юртимизга қайтиб келдилар. Шундан сўнг, пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» меҳмонхонасида чемпионларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Ёшлар терма жамоаси аъзолари ва мураббийларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг совғалари - Chevrolet Malibu русумидаги автомобиллар топширилди.

Sports.uz хабарига кўра, Қашқадарё вилояти ҳокимияти ҳам Осиё чемпиони бўлган «Насаф»нинг 4 футболчисига Nexia русумидаги автомобилларни топшириш ҳақида қарор чиқарган. Улар - яримҳимоячилар Одил Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев, Дониёр Нарзуллаев ва ҳужумчи Бобир Абдихолиқов.