Аввалроқ, 5 декабрда Испания олий суди Пучдемон ва Каталония ҳукуматининг 4  нафар собиқ аъзосининг ҳибсга олинишига халқаро ордерни қайтариб олгани маълум бўлган. 

Шу муносабат билан Бельгия суди Пучдемон ва унинг сафдошларининг Испанияга топширилиши ўз долзарблигини йўқотганлиги қайд қилинадиган янги йиғилиш ўтказади. Ушбу суд йиғилиши санаси ҳали белгиланмаган.

Испания олий судининг қарори суд сайтида жойлаштирилган. Пучдемоннинг ҳибсга олинишига ордер у Брюсселда бўлганда Мадриддаги миллий суд ҳайъатига келмагандан кейин 3 ноябрда берилганди.