«Биз давлатимизни,  даврни ўзгартиришимиз керак. Бу давлат ҳамон XX ёки XIX асрда яшамоқда, уни XXI асрга мослашимиз керак», — деган Пучдемон ўз мурожаатида.

Бунда аввалроқ Пучдемон Бельгиядаги бошпанасидан туриб сайловолди кампанияси бошлагани ҳақида хабар берилганди.

1 октябрь куни ўтказилган Каталония мустақиллиги бўйича референдумдан кейин Пучдемон Бельгияга қочиб кетишга мажбур бўлди. Испан суди Пучдемонни ҳибсга олишга ордер берган, у Европада қидирувга берилган, аммо Бельгия ҳукумати ушбу сиёсатчи ва 4 ҳамроҳини озодликда қолдиришга қарор қилди. Айни вақтда Пучдемон Брюггеда вақтинча қароргоҳда яшамоқда.