Маълум қилинишича, Қатар раҳбарига олий даражадаги саммитда иштирок этиш учун Кувайт амири Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ томонидан таклифнома йўлланган.
Бундан аввалроқ Кувайт матбуоти 5-6 декабрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган саммитга тайёргарлик кўриш учун душанба куни Форс кўрфази давлатлари Ташқи ишлар вазирлари иштирокида йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар тарқатганди. Бу йиғилиш якунлари бўйича расмий баёнот берилмади.
Қайд этиш керакки, Саудия Арабистони, Баҳрайн ва БАА кейинги ойлар давомида Қатарни бойкот қилиб келмоқда. Бу зиддиятни ҳал этиш учун Кувайт воситачи ҳисобланади. Баҳрайн ТИВ раҳбари Қатарнинг ташкилотдаги аъзолигини музлатиб қўйиш ташаббуси билан чиққанди. Ушбу орол давлат қироли эса зиддият бартараф этилмагунича, саммитда иштирок этмаслигини маълум қилганди. Қатар амири эса ўз навбатида минтақа давлатларини инқироздан чиқишни истамаётганликда айблаган.












