«Менинг ҳукуматим ўша вақтда ўз ерлари тортиб олинган фермерларнинг йўқотишларини қоплашга масъулдир», — деган Мнангагва.

2000 йилда Зимбабве ҳукумати «тезкор аграр ислоҳот» бошлаган, кейинги 3 йил ичида 4300та ферма 127 мингдан зиёд қора танли деҳқонлар қўлига ўтганди. Оқ танлилар мамлакатдан оммавий равишда қочишни бошлайди, ерларнинг янги хўжайинларида — собиқ партизанларда эса фермерлик қилиш бўйича зарур билим ва кўникма йўқлиги туфайли, аграр соҳа инқирозга учрайди.

Мнангагва бугундан Зимбабве президентига айланди.