Унинг сўзларига кўра, инқирозни агарда Мадрид вазиятни кескинлаштирмай, Каталонияни мухторият мақомидан маҳрум қилмаганида, радикал чораларсиз ҳам ҳал қилиш мумкин эди.
"Мен Испания билан муносабатларнинг бошқа турини тан олишга тайёрман ва шундай бўлиб қоламан", - дея айтиб ўтди сиёсатчи.
Шу билан бирга, Пучдемоннинг кутилмаганда маълум қилишича, шахсан у ҳар доим Испания билан бирдамлик тарафдори бўлиб келган.
"Мен ҳар доим бирдамлик тарафдори бўлиб келганман. Бироқ ҳаммасининг сабаби мухторият мақомининг бекор қилинишида, у 2010 йилда Испания ва Каталония парламентлари томонидан мувофиқлаштирилган эди", - дея маълум қилди у.
Пучдемон Каталонияда 21 декабрга белгиланган сайловларда иштирок этишига оид саволга жавоб қайтармаган.
"Мен бизда кучли коалиция бўлса ҳамда конституциянинг 155-моддасининг қўлланилишини тўсиб қўйиш, шунингдек, Испания давлати томонидан етказилган зарар миқдорини ўлчаш мақсадида номзод бўлишим мумкин", - дея таъкидлаб ўтди у.











