«Биз кўплаб сайловларда, жумладан, Европа мамлакатларида бўлаяпмиз. Шуни айтишимиз мумкинки, бўлиб ўтган сайловлар халқаро стандартларга мувофиқ, юқори даражада ўтказилди. Ҳақиқатан ҳам, очиқ ва ошкора сайловлар бўлди. Кеча биз қандай баҳо бериш бўйича аниқ хулосага келдик. Баҳолаш жуда юқори эканлиги ҳақида бир фикрдамиз», - деди у.

«Қирғизистон тажрибаси биз учун фойдалидир. Ўзбекистон бу йўналишда - сайловларда техникадан фойдаланиш бўйича кетмоқда. Сайловлар, сайлов кодекси тўғрисида янги қонунлар тайёрланмоқда ва табиийки, техник воситаларни қўллаш жараёни давом этмоқда. Умид қиламизки, яқин келажакда биз ушбу масалани ўрганиб чиқамиз ва бизда ушбу воситалардан фойдаланилади», - дея қўшимча қилди у.