Қирғизистон президенти ва Жўқорғи Кенеш депутатлари сайлови ҳақидаги конституциявий қонунга кўра, МСК овоз бериш жараёнидан сўнг 20 кундан кечиктирмаган ҳолда (4 ноябрь) давлат раҳбари сайлови натижаларини аниқлайди. Агарда, овоз бериш натижалари бўйича белгиланган тартибда шикоят тушса, сайлов натижаларини аниқлаш суд кўриб чиққунга қадар тўхтатилади.
Сайловда иштирок этган барча фуқароларнинг ярмидан кўпроқ овозини биринчи турда олган номзод сайланган ҳисобланади.
Сайлов натижалари расмий эълон қилинган кундан бошлаб 30 календарь кун ичида сайланган президент (натижалар шубҳа остига олинмайдиган бўлса - 4 декабрга қадар) Жўқорғи Кенеш депутатлари иштирокида Қирғизистон халқига қасамёд келтиради. Қасамёд давлат тилида келтирилади.
Давлат раҳбари сайлови натижаларини расмий равишда эълон қилишни Марказий сайлов комиссияси оммавий ахборот воситаларида 3 календарь куни давомида амалга оширади.
Марказий сайлов комиссияси сайланган президентни рўйхатдан ўтказади ва лавозимга киришиши чоғида президент сифатида сайлангани тўғрисида гувоҳнома, кўкрак нишони ҳамда байроқ топширади.












