Шунингдек, Twitter ижтимоий тармоғида Mandalay Bay казиноси олдидаги майдонда Пэддок томонидан отиб ташланган кишилар сурати эълон қилинган. Суратда ёрдам кутаётган жабрланувчиларни ҳам кўриш мумкин.

Охирги маълумотларга кўра, 64 ёшли америкалик пенсионер Стивен Пэддок томонидан содир этилган ушбу ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 59 нафар, жабрланувчилар сони эса 500дан ошган. Бу АҚШ тарихидаги энг йирик оммавий қотиллик бўлди.