Президентимиз давлат ва жамоат ташкилотлари, мусулмонлар идораси раҳбарияти, имом-хатиблар, маҳалла фаоллари билан суҳбатлашди. Суҳбат асносида Ш.Мирзиёев шундай деди:

«...мақомни етказиб бериш бор. Қуръоннинг сураларини етказиб бериш бўйича сизлар ҳам менга бир таклиф берсаларингиз-да, авваламбор туманлар ичида биринчи ўрин учун мусобақалашиш, сўнг вилоят бўйлаб мусобақа, ундан сўнг республикада шундай бир зўр жойни танлаб, мана бундай илоҳий жойларни танлаб, мусобақа ўтказамиз. Қуръонни чин эътиқод билан қироат қилиб, одамлар лол қоладиган қилиб, болаларимизни бир тарбия қилайлик. Сураларни мақомига етказиб қироат қилиш — бу одамларга шунақанги таъсир қиладики, агар масжидларимизда «танловда биринчи ўринни олган қори тиловат қилади», дейилса. Биласизларми, ўзлигимизни англаш нуқтаи назаридан, бунинг ҳам остида жуда катта маъно бор. Бу ҳам маънавий тарбиямизнинг бир бўлаги».