Унинг сўзларига кўра, телерадиоканал малакали мутахассислар билан бойитилмоқда. Шунингдек, "Давр" ахборот дастури янгича форматда тақдим этилмоқда. Бундан ташқари, ёшлар учун турли интеллектуал шоулар ташкил қилинмоқда.
"Янги йилгача мутлақо янгича "Ёшлар" телерадиоканалини кўрасиз", - дея ваъда берди Мадамин Сафаров.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг Ёшлар пресс клубида маълум қилишича, My5 ва "Ёшлар" телерадиоканалининг 51 фоиз акцияси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тасарруфига ўтган.










