Ҳозирда ишлаб чиқарувчилар заифлик бегона хакерларга форум фойдаланувчиларига оид муайян маълумотларни олишга имкон бергани ҳақидаги ҳисоботни кўриб чиқишмоқда. Бир қатор электрон почта қутилари ва шифрланган пароллар ҳам шу маълумотлар сирасига киради.
Компанияда бу каби заифликларга жуда жиддий муносабатда бўлиниши ва фойдаланувчилар хавфсизлиги тўғрисида гап кетганда мутахассислар жуда жиддий сиёсат юритишларини қўшимча қилишди.
Supercell вакиллари фойдаланувчиларга имкон қадар тезроқ паролларни ўзгартиришни таклиф қилишди. Шунингдек бошқа тизимларда ҳам шу пароллар қўлланган бўлса, уларни ҳам ўзгартириш зарурлиги таъкидланди.











