Видео Life Video деб номланган фойдаланувчи томонидан YouTube’да жойлаштирилди. 

Эслатиб ўтамиз, Истанбулда Тошкент вақти билан 00.30да Мачка парки ва “Водафон Арена” стадиони олдида юз берган. Маълумотларга кўра, у худкуш ва миналаштирилган машина ёрдамида амалга оширилган.

Шу пайтга қадар олинган маълумотларга кўра, портлаш қурбонлари сони 29 нафарга етди, улардан 27 нафари полиция ходими. Бундан ташқари, Туркиянинг «Бешиктош» жамоасининг 2 нафар ходими ҳам ҳалок бўлган.

Туркия президенти Ражаб Тойииб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Истанбулдаги терактлардан мақсад янада кўпроқ кишиларни ўлдириш бўлган.