Хабарга кўра, бундай қарорга Украина марказий банки билан хизматларни тақдим қилиш бўйича келишилмагани сабаб бўлган.

Таъкидланишича, Украина марказий банки WebMoney.UA давлат ички тўловлар тизими ишини маъқуллаган.

РИА “Новости” ахборот агентлигига "Яндекс.Деньги" матбуот хизматида маълум қилинишича, хизмат Украинада фаолият юритмайди ва бутун дунё бўйлаб Россия қонунчилигига мувофиқ равишда Россия марказий банки лицензияси бўйича ишлайди.    

Россия тўлов тизимлари Украинанинг 31 октябрда кучга кирган санкциялари остига тушди. Улар орасида "Колибри", "Золотая корона", "Юнистрим", "Международные денежные переводы "Лидер", Anelik, Blizko каби тўлов хизматлари бор.