"Прокуратура кўрсатмаларига мувофиқ, полиция Диёрбакир, Ван, Ширнак, Ҳаққёри ва Бингёл вилоятларида ҳибсга олишлар ўтказмоқда", дейилмоқда хабарда. Таъкидланишича, айни вақтга келиб 11 депутат, жумладан Халқлар демократияси партияси ҳамраиси Фиғон Юксакдоғ ва Салоҳиддин Демиртош ҳибсга олинди. Улар "террорчилик ташвиқоти" билан боғлиқ жиноятлар бўйича кўрсатмалар беришни истамасликда айбланмоқдалар. Бундан ташқари, яна бир қанча депутатлар ҳибсга олинмоқда. Улар орасида Зиё Пир, Гулсар Йилдирим ва Халқлар демократияси партияси ҳамраиси ўринбосари Сирри Сурайё Ондер ҳам бор.  

Hurriet газетаси электрон версиясининг хабар беришича, Туркия парламенти спикери ўринбосари, курдларни қўллаб-қувватловчи, партиясиз Парвин Булдан ҳам ҳибсга олинган.