#MissingType хештеги остида ўтаётган акцияни Британиянинг Engine Group PR-агентлиги Лондон қон қуйиш маркази билан ҳамкорликда ўйлаб топди. У 16-21 август кунлари бўлиб ўтади, акцияга 21 давлат ҳамда дунёнинг энг йирик донорлик марказлари жалб қилинган.

Кампанияда иштирок этиш учун унинг муаллифлари қатнашчилардан ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ўз номларидан вақтинчалик A, B, O ҳарфларини (қон гуруҳларининг халқаро белгилари) олиб туришни сўрашган. 

Кампаниянинг расмий шиори: "А, О ва В'сиз биз ҳеч киммиз. Бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беринг".

Ушбу ҳаракатга йирик халқаро корпорациялар қўшилиб, ўз номлари ва логотипларидан шу уч ҳарфни олиб ташлашди.